Содиқ Сафоев: Сўнгги ойларда ташқи сиёсатда йиллаб қилинмаган ишлар амалга оширилмоқда

Ўзбекистон 15 Апрель 2017 10681

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Тошкентдаги Халқаро пресс-клуб йиғилишидаги нутқида Ўзбекистон ташқи сиёсатида кузатилаётган иккита янги трендни қайд қилиб ўтди. 

"Кўпинча "Ўзбекистон ташқи сиёсатида янги ёндашувлар қандай?" деган савол беришади – бу фаол ва ташаббускор минтақавий сиёсат. Қўшнилар билан муносабатларнинг устуворлик характери – бу дипломатия алифбосидир. Бу ҳар доим қилиб келинган, бироқ ҳар доим ҳам амалга ошмаган. Охирги ойларда ҳар доим қилиниши керак бўлган нарса қилинмоқда. Қўшнилар билан муносабатлар – "биринчи рақамли" устувор вазифа, энг ўткир масалалар бўйича мулоқот қилишга тайёрлик. Қўшнилар билан муносабатларда ҳар доим манфаатлар ихтилофи мавжуд, бу табиий ҳол. Масалаларни муҳокама қилишдан қочиш эмас, онгли муросаларни топиш – бу мамлакатимиз янги раҳбариятининг ташқи ишлардаги сиёсатини ажратиб турувчи биринчи ва энг асосий тренддир.   
Иккинчи трендни мен шундай айтган бўлардим – "йўлларнинг очилиши". Бунда нафақат алоқа йўллари назарда тутилмоқда. Мулоқот, савдо, одамларнинг ўзаро ташрифлари учун тўсиқларнинг бартараф этилиши. Мисол учун, Қозоғистон билан охирги 3 ой ичида савдо ҳажми қиймат кўринишида 30 фоизга, жисмоний ҳажмда эса 40 фоизга ошган. Бу эса сунъий, субъектив тўсиқлар бартараф этилгани ҳисобигагина амалга ошди", деб айтди Сафоев.

"Биз иқтисодий муносабатларнинг деидеологизацияси (мафкурадан воз кечиш) зарурлиги, қандайдир сиёсийлашувини енгиб ўтиш ҳақида кўп гапирганмиз. Бироқ бу шиор энди амалга оширила бошланди. Йиллар давомида олис ўлкалардан буғдой сотиб олганмиз, ваҳоланки уни шу вақт ичида Қозоғистондан олишимиз мумкин эди. Бугунги кунда шу сунъий тўсиқлар олинмоқда. Айниқса ҳудудлар ўртасида алоқаларни мустаҳкамлаш – бу Ўзбекистон ташқи сиёсатида мутлақ янги жиҳатдир, аввал биз бундан масофалашардик. Бугунги кунда асосланган ҳолда бунга одамлар кутаётган масалаларни ҳал қилишнинг бош дастаги сифатида қаралмоқда. Бугун Россия, Қозоғистон, Туркманистон ҳудудлари билан муносабатларимиз борган сари институционал характер касб этмоқда", деб ўз фикрлари билан бўлишди сиёсатчи.     

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16918 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69189 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37526 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6808 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2586 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3256 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 3029 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар