Тайвань ҳукумати яқин икки йилда ҳаво таркибидаги PM2.5 зарраларига қарши курашиш мақсадида 36,5 миллиард янги Тайвань доллари (бу тахминан 1,2 млрд АҚШ доллари) сарфлайди. 

Синьхуа агентлигининг хабар қилишича, Тайвань маъмурияти 2019 йилга келиб ҳаводаги PM2.5 зарралари улушини 18,2 фоизга — бир метр кубга 18 микрограммгача туширишни режалаштирган. Шунга кўра, 2019 йилгача оролда зарарли газларни кўп чиқарадиган мотоцикллар сони 1 млн дона қисқартирилади. 

Маълумотларга кўра, 2,5 микрон ўлчамдаги PM2.5 зарралари инсон саломатлиги учун жиддий хавф солади. Улар ҳавода туман бордек тасаввур уйғотади ҳамда ўпкага чуқур жойлашиб, инсонда бўғилиш ва бошқа жиддий муаммоларни чиқаради. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига кўра, бир метр кубда 25 микрограмм шундай зарра бўлиши хавфсиздир.