АҚШда бир ҳафта давом этган қидирувлардан кейин Оқ уйга мактуб жўнатиб, унда АҚШ президенти Дональд Трампга таҳдид қилган қуролланган эркак қўлга олинди. У Висконсин штатида яшовчи 32 ёшли Жозеф Якубовски деган шахс бўлиб чиққан. Якубовски, шунингдек, ўқотар қурол сотиладиган дўконни ўмарганликда гумонланмоқда. 

Fox News телеканалининг хабар беришича, эркак Ридстаун яқинида ушланган. Полицияга хусусий мулк ҳудудида пайқалган шубҳали эркак ҳақида хабар берилган.

Таъкидланишича, Якубовски қўлга олиниши вақтида қаршилик кўрсатмаган.

Аввалроқ Трампга таҳдид қилаётган эркакни 150 нафар полициячи қидираётгани маълум қилинганди.