«Улар ҳар доим ўғирлашади»: тадбиркор дўконига қора танлилар киришини тақиқлади

Жамият 15 Апрель 2017 11261

Австралиянинг Мельбурн шаҳридаги озиқ-овқат маҳсулотлари дўкони эгаси Лунжи Лин ўғриликлар билан курашиш мақсадида кириш эшигига махсус ёзувли белгини осиб қўйди. Унда 14-18 ёшли қора танли ўсмирлар ва итлар кириши тақиқланиши билдирилган, деб хабар бермоқда маҳаллий The Australian нашри.

«Эълон: 14-18 ёшда бўлган қора танли ўсмирлар ва итларнинг дўконга кириши тақиқланади. Сабаби қора танли ўсмирлар ҳар доим ўғрилик қилади», - дея ёзилган махсус ёзувли белгида.

Тадбиркор бундай эълонни очишга тунги вақтларда содир бўладиган нохуш ҳодисалар туфайли қарор қилган – бундай пайтда фақатгина қора танли ўсмирлар дўконга кириб, ундан ниманидир ўмариш ҳаракатида бўлади.

Линнинг Herald Tun газетасига айтишича, сўнгги ҳолат икки ой давомидаги йигирманчи ўғрилик бўлган. Натижада дўкон эгаси дарғазаб бўлиб, ирқчилик мазмунидаги эълонни илиб қўйди.

Эндиликда тадбиркорнинг умид қилишича, унинг хатти-ҳаракати дўкондаги жиноятчиликнинг ортишига олиб келмаслиги керак. Дўкон жойлашган Виктория штати полицияси эса эълон пайдо бўлганидан хабардорлигини ҳамда «полиция бундай ёзувни жоиз эмас деб ҳисоблаши» ҳақида маълум қилди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эса дўкондаги ёзувни ирқчиликнинг бир кўриниши, дея аташган. 

The Australian нашрининг таъкидлашича, Виктория штатида ҳақиқатдан ҳам жиноятчилик билан муаммолар бор: сўнгги пайтларда у ердаги жиноятчилик фоизи ўсган.  Австралия криминология институти маълумотларига кўра, мамлакатдаги барча жиноятчиларнинг 30 фоизи 18-24 ёш атрофидаги шахсларни ташкил этади.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30010 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42337 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158753 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45007 Lifestyle
Ла-лига. «Барселона» ғалаба билан бошлади
01:32 8 Спорт
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 710 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 388 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 1787 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 155 Спорт
Кўпроқ янгиликлар