Жанубий Кореяда президентликка номзодларни рўйхатга олиш бошланди

Жаҳон 15 Апрель 2017 3793

Корея республикаси Марказий сайлов комиссияси 15 апрелдан мамлакат президентлииги учун номзодларни расман рўйхатга олишни бошлади. Республика давлат раҳбарини аниқлаб берадиган наввбатдан ташқари президентлик сайловлари 9 май куни бўлиб ўтади, дея ёдга олмоқда YTN телеканали.

17 апрелдан сайловолди кампанияси бошланади. Эслатиб ўтамиз, Корея конституциявий суди 10 март мамлакат президенти Пак Кин Хега нисбатан қўлланилган импичментни маъқуллаган эди. У республика тарихидаги энг йирик коррупция можаросига аралашиб қолгач, 2016 йил 9 декабрида мамлакат парламенти Пак Кин Ҳега импичмент қўллаганди. 

Ёнҳап агентлигига кўра, МСК президентликка икки асосий номзод Демократик партия вакили Мун Жэ Ин ва марказчи кайфиятдаги "Халқ партия"си вакили Ан Чхоль Су ҳамда яна 10 нафар даъвогарни рўйхатга олган. 

10 март куни дастлабки рўйхатга олиш жараёнида 26 нафар номзод рўйхатдан ўтган, кейинчалик 5 нафари ўз ниятидан қайтган эди. Таъкидланишича, номзодлар сони яна қисқариши мумкин, чунки рўйхатдан ўтиш учун 260 минг доллар миқдорида бадал тўлаш талаб этилади. Номзод сайловчиларнинг 15 фоиз овозини тўплай олса, бу маблағлар қайтарилади. 

Ижитмиой сўровларда етакчилик қилаётган Мун Жэ Иннинг баёнот беришича, Жанубий Кореяда "янги тарих бошланмоқда". "Янги Корея — ҳар бир киши учун. Бизлар қалбларимизни бирлаштириб, янги Кореяни барпо этадиган вақт келди", — деган Мун Же Ин. 

Унинг асосий рақиби Ан Чхоль Су эса, сайловчилар "ўтмишга қайтишни ёки келажакни барпо қилишдан бирини танлашлари мумкин"лигини айтган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 12889 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20472 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10183 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11018 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 37928 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52162 Жамият
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 195 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 282 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Терма жамоанинг Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмайди
13:40 1960 Спорт
Кўпроқ янгиликлар