АҚШнинг Бирминем шаҳридаги (Алабама штати) черков олдида содир этилган отишмада камида 4 киши жароҳат олди. Бу ҳақда ABC телекомпанияси хабар бермоқда.

Воқеа 15 апрелда маҳаллий вақт билан соат 21:23да юз берган. Жароҳатланганлар бир ёшдан кичик бола ва 3 ўсмир бўлган. Уларнинг барчаси шифохонага етказилган. Таъкидланишича, уларнинг ҳаётлари хавф остида эмас. 

Маълум қилинишича, черков ёнида анъанавий баҳорги фестиваль ўтаётган бўлган. Байрамга 900 га яқин одам йиғилган. Дастлабки маълумотларга кўра, бир неча киши ўртасида жанжал чиққан ва сўнгра отишма юз берган. 

Маълум қилинишича, беш киши сўроқ қилиш учун ушланган.