Ҳар куни дунёнинг қайсидир бурчагида бирор яхшилик содир бўлади

Lifestyle 16 Апрель 2017 27009

Ер юзида ҳар куни турли ҳодисалар ва табиий офатлар рўй бериши билан бирга оддий одамлар томонидан эзгу амаллар ҳам бажарилади. AdMe.ru уларнинг баъзилари ҳақидаги маълумотлар билан бўлишди.

Бу шифокорнинг фидойилиги бутун интернетда ҳурматга сазовор бўлди

Жуда мураккаб 28 соатлик навбатчилик ва 5 операциядан кейин хитойлик жарроҳ Ло Хэн ҳолдан тойди, шунинг учун ҳам шифохона даҳлизининг ўзидаёқ ухлаб қолди. Бу суратлар тезлик билан интернетда тарқалди, минглаб одамлар шифокорнинг фидойилиги ва ўз ишига содиқлигига таҳсинлар айтишди.

Идиш ювувчи ресторан раҳбарларидан бири этиб тайинланди

62 ёшли гамбиялик Али Сонко 14 йил давомида Даниядаги машҳур Noma ресторанида идиш ювувчи бўлиб ишлади. Яқинда эса уни муассасанинг раҳбарларидан бири этиб тайинлашди. Ресторан эгалари Али уларнинг бизнесидаги улушга лойиқ экани, чунки "рестораннинг юраги ва қалби" эканини таъкидлашди, ресторан жамоаси эса раҳбариятнинг қарорини тўлиқ қўллаб-қувватлади.

Ушбу футбол жамоасида бир киши ҳамма учун, ҳамма бир киши учун

Бразилиялик футболчи Эвертон Луис ирқий можаро қурбонига айланди: ўйин вақтида рақиб фанатлари жўр бўлиб ҳақоратомуз сўзларни айтишди ва шундай сўзлар ёзилган баннерларни кўтаришди. Футболчи бундай босимни кўтара олмади ва кўзида ёш билан майдонни тарк этди. Унинг жамоадошлари бунга бефарқ қараб туришмади ва ана шундай оғир дақиқаларда уни қўллаб-қувватлашди.

Ноодатий чегирмалар тақдим этувчи ресторан

Италиядаги ресторанлардан бирининг эгаси Антонио Феррари фарзандлари хушмуомала ва тарбияли бўлган оилалар учун 5 фоизлик чегирма жорий этди. Унинг сўзларига кўра, 30 фоиз ота-она ресторанда ўз фарзандларининг хатти-ҳаракатларини назорат қила олмайди, шу боис у ёқимли чегирмаларни ўйлаб топган.

Официант ногирон аёлни овқатлантиришга ёрдам берди

Бу воқеа АҚШнинг Иллинойс штатидаги қаҳвахоналардан бирида рўй берди: кекса киши ва унинг ногирон аёли тушлик қилишаётган эди, кутилмаганда уларнинг ёнига официант келди ва ёрдам беришга киришди. У эркак бемалол овқатланиб олиши учун унинг аёлини овқатлантиришга ёрдам берди.

Tesla автомобили эгаси ҳушсиз инсон ҳаётини сақлаб қолди

Мюнхен остидаги йўлда 100 минг доллардан қиммат турувчи Tesla автомобили ҳайдовчиси уёқдан буёққа "гандираклаётган" Volkswagen Passat'га кўзи тушади. У машина ёнига яқинлашиб, ҳайдовчининг ҳушсиз ҳолатда эканини кўради. Шунда суперкар эгаси Volkswagen'дан ўзиб ўз автомобили ёрдамида унинг йўлини тўсади ва машинани тўхтатади, натижада эса унинг ичидаги кишининг ҳаётини сақлаб қолади.

 

Кун янгиликлари
Ҳафталик: Жиззахга ташриф, янги Malibu, МХХ брифинги, “Қамчиқ”даги ёриқ, янги ҳокимлар ва Шимолий Корея машмашаси
19:13 / 29.04.2017 18412 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан учрашди
14:52 / 29.04.2017 84240 Ўзбекистон
Ўзбекистонда илк бор онлайн таълим олиш имконияти пайдо бўлди
22:53 / 28.04.2017 20789 Жамият
Сноуден сўз эркинлигини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун мукофотланди
Туркманистонда Ахалтекин отлари куни нишонланмоқда
09:56 163 Жамият
Кичик Трамп отасининг 100 кун ичидаги асосий ютуқларини санади
09:36 504 Жаҳон
Ле Пен евро пул бирлигини Франция учун ортиқча юк деб атади
09:26 435 Жаҳон
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ҳамдардлик билдирди
Денгиз йиртқичларига қарши курашувчи француз акула қурбонига айланди
09:08 1691 Жамият
Трамп АҚШ манфаатларига жавоб бермайдиган барча келишувларни бекор қилишга ваъда берди
08:54 704 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар