Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Москвага Сурияда ИШИДга қарши курашувчи ғарб коалициясига қўшилишни таклиф қилди. Бу ҳақда Жонсоннинг Daily Telegraph нашрида 15 апрелда чоп этилган мақоласида айтилган.

"Москва ИШИДга қарши кураш ва ўзининг Суриядаги стратегик манфаатларини президент Трамп билан сермаҳсулроқ муносабатлар истиқболи билан сақлаб қолиш учун 60 дан кўпроқ давлатни бирлаштирувчи коалицияга қўшилиши мумкин эди", деб айтди Жонсон ва ғарб давлатлари кейинчалик Сурияни тиклашда ёрдам беришларини таъкидлаб ўтди.

Шу билан бирга Жонсон Идлибда уюштирилган кимёвий ҳужумни АҚШ бомбардимон қилган Шайрат авиабазасидан учган иккита самолёт амалга оширганига шубҳаланмаслигини айтди.

"Британиялик олимлар ҳужум қурбонлари таналари ва кийимларидан олинган намуналарни ўрганиб чиқишди. Улар зарин ёки унга ўхшаш кимёвий модда борлигини тасдиқлашди", деб ёзган Жонсон.

Шундан кейин Жонсон Россия "сурияликларни Башар Асад ҳукуматидан озод қиладиган, вазиятни сиёсий тартибга солишга эришиш учун кимёвий ҳужумлар ва бочкали бомбаларни қўллашга чек қўйиш мақсадида ўт очишнинг реал тўхтатилишига кўмак кўрсатиши кераклиги" ҳақида фикр билдирган. Унинг фикрича, айнан Россия Асадни ўз лавозимини тарк этишга кўндира олиши мумкин. У Асадни "

Жонсон мақолада Асадни АҚШ янги зарбалар бериши мумкинлигидан огоҳлантирган. "АҚШ зарба берди ва буни яна амалга ошириши мумкин", деб айтган Жонсон.