Тошкентнинг яна бир жамоаси «Бунёдкор»да ҳам туб ислоҳотлар бўлиши кўзда тутилаяпти. Бу ҳақда Championat.asia сайти хабар берган.

Манба берган хабарга кўра, жамоанинг 2017 йилдаги қониқарсиз натижаларидан сўнг клубда янгиланиш даври бошланиши мумкин. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Мурод Алиев клуб структурасида иш бошлаши мумкин. Алиевнинг айнан қайси лавозимда фаолият олиб бориши борасида аниқ ахборот мавжуд эмас. 

Шу билан бирга Сергей Лушаннинг ҳам «Бунёдкор» бош мураббий сифатидаги сўнгги ўйинлари ўтказаётганини таъкидлаб ўтиш мумкин. Жамоа ҳомийлари ОЧЛнинг 5-тур учрашувида қониқарсиз натижа қайд этилса мураббийлар штабида ўзгариш бўлиши мумкинлиги ҳақида клубдагиларни огоҳлантирган.

Агар Мурод Алиев клубда фаолият бошласа, Миржалол Қосимов ҳам «қалдирғочлар» сафига қайтиши мумкин.