Ғарб давлатлари Россия ва Туркиянинг ички ишларига мунтазам аралашиб келади. Бундай фикрни Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлу Анталиядаги русийзабон жамоат аъзолари билан учрашувда айтиб ўтди

Чавушўғлунинг айтишича, баъзи ғарб давлатлари "Россия ва Туркиянинг ички ишларига аралашишни яхши кўради ва бир неча йилдан бери давом этаётган бу "касали"дан даволана олмаяпти". 

"Бу тоифага кирувчи давлатлар бошқалар устидан ўзларини "хўжайин" деб ўйлайдилар", деб айтди Чавушўғлу. Унинг айтишича, Европа Анқара ва Москванинг яқинлашишидан хавотирланмоқда.

Турк вазири учрашувда икки давлатнинг террорчилик йўлида тўсиқ қўйишга умумий интилишини таъкидлаб ўтди.  

"Террорчилик инсониятга қарши жиноятдир. Анқара Россия билан террорчиликка қарши кураш масаласида ҳамкорликни мустаҳкамламоқчи. Икки давлат мутахассислари аввалгидан кўпроқ учрашувлар ўтказмоқдалар", деб таъкидлаб ўтди вазир.