Италия А Сериясининг 32-тури доирасида «Ювентус» ва «Пескара» ўртасида кечган ҳамда мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган учрашув вақтида туринликлар ҳужумчиси Пауло Дибала жароҳат олди.

Дибала рақиб ярим ҳимоячиси Салли Мунтари ишлатган қўполликдан кейин, учрашувнинг 54-дақиқасида майдонни тарк этишга мажбур бўлди.

Жамоа бош мураббийи Массимилиано Аллегри Дибала ЕЧЛнинг чорак финалида «Барселона»га қарши кечадиган жавоб учрашувида иштирок этишига умид билдирмоқда.

«У енгил жароҳат олган, чап оёғида шикастланиш бор. Лекин биз оптимист бўлишимиз керак», — дея Аллегрининг сўзларини келтирган Reuters.