Санкт-Петербургнинг "СКА" хоккей клуби Континентал хоккей лигаси финал сериясининг 5-ўйинида Магнитогорскнинг "Металлург"ини мағлуб этиб, Гагарин кубогини қўлга киритди.

16 апрелда Магнитогорскда ўтган учрашув меҳмонларнинг 5:3 ва сериядаги 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Мезбонлар сафида шайбаларни Оскар Осала (9-дақ.), Виктор Антипин (24) ва Ярослав Косов (41), ғолиб жамоа сафида эса Никита Гусев (28), Александр Барабанов (30), Евгений Дадонов (35), Илья Ковальчук (41) ва Сергей Плотников (59) киритдилар.

СКА ушбу нуфузли совринни тарихда 2-маротаба қўлга киритди. Армиячилар биринчи маротаба бу кубокни 2014/15 йиллардаги мавсумда Қозоннинг "Ак-Баср" клубига қарши финалда қўлга киритгандилар.