«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси шахсий кўрсаткичларини яхшилашда давом этмоқда.

Испания чемпионатининг 32-тури доирасида «Реал Сосьедад»га қарши кечган ва 3:2 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйинда Месси 2та гол урди. Шу тариқа, унинг мазкур мавсумда барча турнирлар доирасида урган голлари сони 45тага етди. 

Аргентиналик футболчи эндиликда фаолиятидаги олтинчи мавсумда камида 45та гол урмоқда. У 2009/10, 2010/11, 2011/12, 2012/13, 2014/15, 2016/17 мавсумларда шундай сермаҳсуллик қайд этди.

Месси жорий мавсумда ЕЧЛда, Испания чемпионатида, 2017 йилда энг кўп гол урган футболчи бўлиб турибди. У шунингдек, 2016-17 йилги мавсумда гол+пас бўйича энг яхши натижани қайд этиб турибди.