«Олд Траффорд»да кечган учрашувда «Манчестер Юнайтед» «Челси»ни қабул қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди.

Учрашувнинг 7-дақиқасида Маркус Решфорд ҳисобни очган бўлса, Андер Эррера 49-дақиқада фарқни иккитага етказди. Бу ҳисоб учрашув охирига қадар ўзгармай қолди. Натижада «МЮ» қарийб 5 йиллик танаффусдан сўнг «Челси»ни мағлубиятга учратишни уддасидан чиқди. Сўнгги марта манкунианлар «Челси»ни 2012 йилнинг октябрида мағлубиятга учратганди.

Ушбу ғалабадан кейин «МЮ» ҳисобидаги очколар сони 60тага етди ва жамоа 5-ўринга кўтарилиб олди. «Челси» эса биринчи ўринда қолган бўлсада, «Тоттенҳэм» билан орадаги фарқ 4 очкогача қисқарди.

АПЛ, 33-тур

Манчестер Юнайтед – Челси 2:0 (1:0)
Голлар: Рэшфорд (7), Эррера (49).
Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Рохо, Байи, Дармиан, Валенсия, Погба, Эррера, Лингард (Кэррик, 60), Феллайни, Янг (Фосу-Менса, 90+3), Рэшфорд (Ибраҳимович, 83).
Челси: Бегович, Аспиликуэта, Давид Луиз, Кэйхилл, Зума (Лофтус-Чик, 83), Матич (Виллиан, 66), Мозес (Фабрегас, 54), Педро, Канте, Азар, Диего Коста.
Огоҳлантиришлар: Диего Коста (33), Кэйхилл (48), Эррера (73), Рохо (75), Фабрегас (90), Ибраҳимович (90+1).