Шимолий Корея ўтказгани эҳтимол қилинаётган ракета синови ҳақида Пхеньян расман хабар қилмаган ва бу ҳақда давлат ОАВда ҳеч қандай эслатмалар берилмаган. Бундай ахборотни ҳозирда мухбири Пхеньянда бўлган Япониянинг NHK жамоат телевидениеси тарқатди. 

Таъкидланишича, янги ракета синови ҳақида Шимолий Кореяда у ёки бу каналлар орқали ҳеч нарса маълум қилинмаган. Япон журналистлари бу биринчи навбатда синовнинг муваффақиятсиз якунлангани билан боғланган бўлиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда. 

АҚШ қуролли кучлари маълумотларига кўра, Шимолий Кореянинг 16 апрелда ўтказган ракета синови муваффақиятсиз якунланган, ракета учирилиши биланоқ портлаб кетган.