Қозоғистоннинг Остона шаҳрида "Bloomberg" телеканалининг идораси очилади. Бу ҳақида Қозоғистон Республикаси бош вазирининг расмий сайтида хабар берилди

"Қозоғистон бош вазири Бакитжан Сагинтаев АҚШга расмий ташрифи доирасида Нью-Йоркнинг собиқ мэрлари Рудольф Жулиани ва Майкл Блумберг билан учрашди. Музокаралар давомида телекоммуникацион инфратузилма, шунингдек "Остона" халқаро молиявий маркази ривожи  соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Бундан ташқари, Остонада "Bloomberg" телеканали ва идораси очилишига доир келишув - ўтказилган учрашувларнинг муҳим натижаси бўлди", - дейилади бош вазир сайтида. 

Шунингдек Сагинтаев Chevron, Citigroup, Bloomberg, WR Berkley Group, GE Transportation, OSI Systems, Pfizer, Cisco, Robomatter Inc., центра IBM Watson, Autodesk, Tesla Motors, Bridge WestGroup, Learn Capital, Sound Hound, Uber, Silicon Valley Innovation Center, Google ва Microsoft вакиллари билан учрашди. Улар билан IT-технологиялар, машинасозлик, энергетика, кимё, озиқ-овқат ва қайта ишлаш саноати, телекоммуникациялар, келажак транспорти, қурилиш, таълим, соғлиқни сақлаш ва турмуш сифатини яхшилаш соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Йирик IT-компаниялар билан музокаралар давомида Қозоғистон учун муҳим меморандумлар имзоланди.