Бразилиянинг "Шапекоэнсе" клуби Санта-Катарина штати чемпионатини ютди. Бу унвон клуб футболчилари ва мураббийлари 2016 йил ноябрда авиаҳалокатга учрагандан кейин қўлга киритган илк унвондир. 

"Шапенкоэнсе" 8-турда 2:0 ҳисобида "Жоинвиль" клубини мағлуб этиб, чемпионат якунланишига бир тур қолганда ўзига ғалабани кафолатлади.

"Шапекоэнсе" раҳбарияти 2017 январда клубни тиклаш учун 20 га яқин футболчини сафига таклиф қилганди.

"Биз бир неча футболчиларни ижарага олдик. Бу сифат, вақт ва бюджет ўртасида мувозанатга эришишга имкон берди. Кўплаб клублар бизнинг ҳамкорларимизга айланди. Биз 90 га яқин футболчини кўрикдан ўтказиб, улардан 50 нафарини саралаб олиб, 38 футболчидан иборат рўйхатни туздик. Энди бизда мавсумолди тайёргарликни бошлаш учун бир гуруҳ футболчилар бор, бироқ бу миқдор камаяди", деб клуб директори Руй Кошта айтган сўзларни