Сомали пойтахти Могадишо шаҳри Аден-Адде аэропорти яқинида портлаш содир этилган. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги мамлакат махсус хизматларига асосланиб хабар тарқатди.

Портлаш оқибатида қурбонлар борлиги айтилган.

Тахминларга кўра, «Аш-Шабоб» террорчиси бошқарувидаги портловчи қурилма ўрнатилган машина аэропорт ҳудудига кирмоқчи бўлганида тўхтатилган ва кейин портлаш содир этилган. «Айни вақтда ҳудудда отишма давом этмоқда»,— дея маълумот берган гувоҳлардан бири.

Портлаш тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.