АҚШ президенти Дональд Трамп октябрь ойида Бирлашган Қиролликка ташрифи давомида Елизавета II уни олтин суви қопланган аравада қарши олишини талаб қилди. Бу ҳақида Лондоннинг "Times" газетаси хабар берди. 

Манбага кўра, Оқ уй Британия ҳукуматига Букингем саройига ташриф буюриш доирасида муҳим маршрут элементи сифатида кўприкдан ўтиш кўзда тутилаётганини маълум қилган. Бу жараён эса қўшимча хавфсизлик чораларини талаб қилади. 

АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама, шу жумладан Россия президенти Владимир Путин, Мексика президенти Энрике Пенья Нието, Хитой президенти Си Цзинпинь Британияга ташриф буюрганда аравада эмас, ўқ ўтказмайдиган транспорт воситасида ҳаракатланишган. 

Полиция "тартиб ўрнатиш бўйича сўнгги йиллардаги энг катта операцияга" тайёргарлик кўрмоқда. Обама ўз ташрифи давомида фойдаланган автомобиль "оммавий ҳужумга қаршилик қила олувчи" транспорт воситаси ҳисобланади. Бу автомобиль жуда яхши ҳимояланган, шу билан бирга у катта тезликда ҳаракатлана олади. 

"У олтин аравада ҳаракатланса, хавф омили кескин кўтарилади", - дейилади манбада.