Туркияда ўтаётган референдумда 97 фоиз бюллетенлар ҳисоб-китоб қилингандан кейин ислоҳотларнинг қабул қилиниши тарафдорлари улуши янада камайди, бироқ улар етакчиликни ўзларида сақлаб қолишди. Ислоҳотлар учун овоз берганлар 51,5 фоизни, унга қарши чиқаётганлар 48,5 фоизни ташкил қилмоқда.  

Овозлар ҳисоб-китоб қилиниши давомида президентлик бошқарувига ўтиш тарафдорларининг улуши мунтазам камайиб борди.

Ислоҳотлар тарафдорлари Туркиянинг 81 вилоятидан 48 тасида ғолиб бўлдилар.