Uber такси хизмати 2016 йилни 2,8 млрд долларлик зиён билан якунлади

Иқтисодиёт 16 Апрель 2017 4038

Uber такси хизмати илк бор молиявий кўрсаткичларини ошкор қилди, деб хабар бермоқда Bloomberg ахборот агентлиги. Маълумотларга кўра, такси хизмати кўрсатувчи компания 2016 йилни 6,5 млрд долларлик тушум олган ҳолда, 2,8 млрд долларлик соф зиён билан якунлаган.  

Uber вакилларининг айтишича, 2016 йилда буюртмалар ҳажми 2 мартадан кўпроққа ошган ва 20 млрд долларга етган. Бу кўрсаткич бутун ташишларнинг умумий қийматини кўрсатади. Компанияда таъкидланишича, ўсиш суръатларига кўра даромадлар йўқотишларни ортда қолдирган.

Uber’нинг соф зиёни Хитойдаги бўлинмаси ҳисобга олинмаган ҳолда, 2,8 млрд долларни ташкил қилган. Компаниянинг Хитойдаги бўлинмаси 2016 йил ёзида маҳаллий рақобатчи – Хитойнинг энг йирик такси хизмати Didi Chuxing’га сотиб юборилганди.

Uber’да тушунтирилишича, тушум ўз ичига нархлардан олинадиган бир қисм даромадларни олади. Бундан биргаликда сафарлар учун UberPool хизматидан олинган буюртмалар истиснодир, бу ҳолатда компания сафар учун олинган бутун ҳақни даромад сифатида ҳисоблайди. Компания буюртмалар ҳажмидан қанча улушини тушумга қўшиши маълум қилинмаган. Шу тариқа, UberPool аудиторияси қанча кўп бўлса, даромад ҳам шунча кўп бўлади.

Зиёнларга ходимларга бонуслар, кўчмас мулкка харажатлар, автомобилларни харид қилиш ва баъзи бошқа харажатлар кирмайди. 

Ҳозирда Uber инвесторлар томондан 69 млрд долларга баҳоланади. Компания 75 та давлатда ишлайди. Айни вақтда компания ихтиёрида 7 млрд доллар ўз маблағи ҳамда ишлатилмаган 2,3 млрд долларлик кредит мавжуд. Компания бутун фаолияти давомида камида 8 млрд доллар сарфлаган. 

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44785 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 62073 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34206 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19362 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 74002 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59955 Жамият
Лотереяда фирибгарлик қилган дастурчи 25 йилга қамалди
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1749 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Кўпроқ янгиликлар