Ўрта ер денгизида Iuventa номли немис қутқарув кемаси чўкмоқда. Бу ҳақда кема тегишли бўлган ноҳукумат ташкилоти фейсбукда маълум қилди.

Маълум қилинишича, кема бир неча кун давомида муҳожирларни қутқариш билан шуғулланган ва бортига ҳаддан зиёд кўп одамни олиб юборган. "Биз ёлғиз ўзимиз вазиятни эплай олмаймиз. Кема бортига ҳаддан кўп одам ортилгани сабабли суза олмаяпти", деб ёзилган хабарда. 

Кема Италия қутқарувчиларига SOS сигналини жўнатган. Шу билан бирга кема ёнида яна 400 муҳожир бўлган қайиқлар мавжуд. Одамлар ҳаётига шунингдек тобора ёмонлашиб бораётган об-ҳаво хавф солмоқда.