Испания чемпионатининг 32-туридан ўрин олган учрашувлардан бири Мадридда бўлиб ўтди ва унда «Атлетико» аутсайдер «Осасуна»ни қабул қилди.

Янник Феррейра Каррасконинг дубли, Фелипе Луиснинг битта голи эвазига Диего Симеоне шогирдлари йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Бироқ учрашув бунданда йирикроқ ҳисобда якунланиши мумкин эди.

Аввалига ҳакам 89-дақиқада «Осасуна» дарвозасига пенальти белгилади. Бироқ бу тўпни меҳмонлар посбони Сальваторе Сиригу бартараф этди. Орадан бир дақиқа ўтиб яна «Атлетико» футболчилари пенальти тепиш имкониятига эга бўлди. Бу сафар Томас Парти томонидан тепилган тўпни яна Сиригу бартараф этишга муваффақ бўлди.

Испания Ла-лигаси, 32-тур
Атлетико – Осасуна 3:0 (1:0)
Голлар:
Феррейра Карраско (30, 47), Филипе Луис (61).
Атлетико: Облак, Хуанфран, Годин, Люка Эрнандес, Филипе Луис (Савич, 67), Гайтан (Черчи, 76), Хименес, Парти, Феррейра Карраско, Торрес (Тиагу, 72), Корреа.
Осасуна: Сиригу, Олавиде (де ла Куэвас, 57), Санхурхо, Гарсия Субирия, Фуэнтес, Клерк (Буньюэль, 57), Тьенса (Торрес, 77), Чаушич, Беренгер, Леон, Кодро.
Огоҳлантиришлар: Хименес (25), Кодро (43), Санхурхо (54), Сиригу (88), Фуэнтес (90), де ла Куэвас (90).