АҚШ вице-президенти Майк Пенс душанба куни Корея ярим оролини ажратиб турувчи қуролсизлантирилган ҳудудга борди ва Вашингтоннинг КХДРга нисбатан “стратегик сабрига якун етганини” маълум қилди, бундай ҳолатда исталган чоралар рўй бериши мумкин, дея маълум қилди Рёнхап ахборот агентлиги.

"Стратегик сабрга якун келди", - дея Пенснинг сўзларини келтиради агентлик. Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, барча “таклифлар столда”, ҳамда Шимолий Корея “АҚШнинг иттифоқчилар билан бирга бўлиш борасидаги қатъиятига шубҳа қилмаса ҳам бўлади”.

Америка вице-президенти қуролсизлантирилган ҳудудга бориб, Жанубий Кореяга бўлган уч кунлик ташрифини бошлади.

Демилитаризация ҳудуди Корея ярим ороли бўйлаб чўзилган 4 километрлик йўлак бўлиб, унинг ўртасидан ҳарбий-демаркация чизиғи ўтади.

Пенс ташриф давомида Корея Республикаси президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Хван Гё Ан билан КХДРга босим ўтказишни кучайтириш ва Жанубий Кореяда Американинг THAAD ракеталарга қарши тизимини жойлаштириш масаласини муҳокама қилади.