УЕФА ҳакамлар қўмитаси Европа чемпионлар лигасининг 1/4 финалидан ўрин олган икки учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар номини эълон қилди.

Унга кўра, «Барселона» ва «Ювентус» (дастлабки учрашув – 0:3) учрашувини нидерландлар вакили Бьорн Куйперс бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. 44 ёшли рефери 7 маротаба каталонияликлар ўйинини бошқариб борган (3 ғалаба, 3 дуранг, 1 мағлубият). Туринликлар иштирокидаги ўйинларда эса 4 марта (3 дуранг, 1 мағлубият) ишлаган.

«Монако» ва «Боруссия» жамоалари ўртасидаги тўқнашувда (дастлабки учрашув – 3:2) эса словениялик Дамир Скомина бригадаси ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, учрашувлар 19 апрел куни Тошкент вақти билан 23.45да бошланади.