Франция чемпионатининг 33-туридан ўрин олган "Бастия" – "Лион" учрашуви бекор  қилинди.

Учрашувда ҳисоб 0:0 кўринишда бўлганда, танаффус вақтида мезбон жамоа мухлислари ва "Лион" ўйинчилари ўртасида жанжал чиққан. Мухлислар футболчилар танаффусга кетаётган вақтда "Лион" дарвозабони Антони Лопешга тажовуз қилишга уринганлар. Можарога ўйинчилар ва майдон ходимлари аралашишган.

Шундан кейин учрашув делегати ўйинни тўхтатишга қарор қилган.