Ироқнинг Мўсул шаҳрини ИШИД жангариларидан озод қилиш бўйича операция бошлангандан бери бу шаҳарни деярли 500 минг киши тарк этди. Бу ҳақда БМТ вакили маълумотига иқтибос келтирган ҳолда "Франс Пресс" ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Жанглар бошланганда, бизнинг энг ёмон сценарий бўйича Мўсулни бир миллионгача фуқаро тарк этиши мумкинлиги тахмин қилинганди. Ҳозирга келиб 493 мингдан кўпроқ одам бор-будини ташлаб шаҳардан чиқиб кетди", деб айтди БМТнинг Ироқда гуманитар масалалар бўйича координатори Лиз Гранде.

ИШИД жангарилари Мўсулни босиб олишидан олдин бу ерда 1,5 млн дан кўпроқ аҳоли яшаган. 

Мўсулни озод қилиш бўйича операция 2016 йил октябрдан бери давом этиб келади. Шу вақт ичида шаҳарнинг шарқий қисми озод қилинган. Ҳозирда жанглар шаҳарнинг ғарбий қисми учун олиб борилмоқда.