Англия премьер-лигасининг 33-туридан ўрин олган учрашувда «Челси» «Манчестер Юнайтед»га қарши учрашувда 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Учрашувда «Челси» рақиб дарвозасига бирорта ҳам аниқ зарба бера олмади ва ўзининг 10 йиллик олдинги рекордини такрорлади. Opta статистика маркази хабарига кўра, сўнгги марта жамоа 2007 йилнинг сентябрида айнан «Манчестер Юнайтед»га қарши учрашувда дарвоза томон бирорта ҳам аниқ зарба бера олмаганди.

Манба: Tribuna.Uz