АҚШ доллари қиймати 56 рублдан пастга тушди. Бу ҳақда РИА Новости савдолар ҳақидаги маълумотга асосан хабар берган.

Маълумот учун, жорий йилнинг март ойида Россия миллий валютаси – рубль барча максимум кўрсаткичларни янгилаганди. Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, рубль анъанавий равишда нефть нархи таъсирига боғлиқ бўлиб қолмоқда.

Аввалроқ Россия Марказий банки Россия рубли курсини барқарорлаштириш учун қатъий курс ўрнатиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.