"Форсаж 8" ижарасининг илк кунлари фильм харажатини 4 карра қилиб қайтарди

Маданият 17 Апрель 2017 9303
Фото:EPA

Ҳолливуднинг "Форсаж 8" (The Fate of the Furious, 2017) фильмининг ўтган ҳафта дам олиш кунларидаги илк ижараси, дастлабки маълумотларга кўра, 532,5 млн долларга яқин маблағ тўплаган. Мазкур рақам шу борадаги энг юқори натижа бўлди. Бу ҳақда ушбу фильмнинг муаллифлик ҳуқуқига эгалик қилувчи Американинг Universal Pictures компанияси маълум қилди. 

Шу билан режиссёр Феликс Гэри Грей ижодига мансуб оммабоп фильмларнинг навбатдаги серияси "Юлдузли жанглар: Кучнинг уйғониши" (Star Wars: The Force Awakens, 2015) картинаси ўрнатган рекорддан ўзиб кетди. Фазовий курашлар фильми илк ижара кунларида 529 млн доллар тўплашга муваффақ бўлганди. 

"Форсаж 8" фильми Шимолий Америкадан бошқа мамлакатлардаги ижара рейтингларида ҳам биринчи ўринни эгаллаган. Бу картина хорижий мамлакатларида 432,3 млн доллар тўплаган. Шу билан 316 млн доллар тўплаган аввалги етакчи "Юра даври дунёси" (Jurassic World, 2015) натижасини сезиларли ортда қолдирди. 

Шу билан бирга, Universal Pictures кинокомпанияси, гап дастлабки натижалар ҳақида бораётганини эслатар экан, рақамларга аниқлик киритилиши мумкинлигини таъкидлаган. 

Вин Дизел ва Дуэйн Жонсонлар қаҳрамонлигидаги "Форсаж 8" фильми 14 апрель куни ижарага чиққан эди. Фильм бюджети 250 млн долларни ташкил этди. 

Кун янгиликлари
Ҳафталик: Жиззахга ташриф, янги Malibu, МХХ брифинги, “Қамчиқ”даги ёриқ, янги ҳокимлар ва Шимолий Корея машмашаси
19:13 / 29.04.2017 18073 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан учрашди
14:52 / 29.04.2017 84022 Ўзбекистон
Ўзбекистонда илк бор онлайн таълим олиш имконияти пайдо бўлди
22:53 / 28.04.2017 20698 Жамият
Кичик Трамп отасининг 100 кун ичидаги асосий ютуқларини санади
09:36 290 Жаҳон
Ле Пен евро пул бирлигини Франция учун ортиқча юк деб атади
09:26 312 Жаҳон
Денгиз йиртқичларига қарши курашувчи француз акула қурбонига айланди
09:08 1441 Жамият
Трамп АҚШ манфаатларига жавоб бермайдиган барча келишувларни бекор қилишга ваъда берди
08:54 621 Жаҳон
Танзанияда қалбаки дипломларга эга 10 мингга яқин амалдор лавозимидан бўшатилди
08:45 682 Жаҳон
Фоторепортаж. «Бавария» – яна чемпион, мавсум сарҳисоби рақамларда
08:41 999 Спорт
Трамп АҚШ оммавий ахборот воситаларини "Вашингтон ботқоғи" деб атади
08:24 869 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар