Интернетда "каруселда учишдан чарчаган, бироқ буни тан олишни истамаётган қизча" видеоси пайдо бўлди.

Видеодан кўринишича, қизча учишни давом эттиришни истамоқда ва каруселнинг устунларидан бирини ушлаб, ерга ётганча у билан бирга айланмоқда.

Фейсбукда жойлаштирилган бу видеони икки кун ичида 90 млн дан кўпроқ одам кўрган.

Бироқ ҳамма фойдаланувчилар ҳам бу ҳолатдан завқланишмаган ва қизчанинг мазаси қочиб, у бехуш ҳолда ётган бўлиши мумкинлигини тахмин қилишган. Бироқ кўпчилик одамлар қизча қилиқ қиляпти ёки ухлаб қолган деган фикрга келиб, бу вазиятга табассум билан қарашган. Уларнинг фикрича, қизча арғумчоқ учиш ёки ухлашдан қайси бирини кўпроқ истаётганини билолмай шундай йўл тутган. Видео ортида эшитилаётган кулгу овозидан ҳам шундай хулосага келиш мумкин.