Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Қозоғистон билан фуқароларнинг икки давлат ҳудудида бўлишлари тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги баённома ратификацияси ҳақидаги қарорни имзолади. 

Қонун Қирғизистон Жогорку Кенеши (парламент) томонидан 2017 йил 16 мартда қабул қилинганди.

Ушбу баённомада Қирғизистоннинг Қозоғистон ҳудудида вақтинчалик бўлган фуқароларини тегишли идораларда рўйхатдан ўтиш мажбуриятидан 30 кунга озод қилиш кўзда тутилган.

Қонун расман чоп этилгандан кейин 7 кундан сўнг кучга киради.