Испания чемпионатининг 32-туридан ўрин олган яна 4та учрашув ўтказилди. 

Куннинг марказий ўйинида "Валенсия" ўз уйида "Севилья"ни қабул қилди. Учрашув нурсиз дуранг билан якунланди. Ушбу ўйиндан сўнг "Валенсия" 40 очко билан 11-ўринни, "Севилья" эса 62 очко билан 4-поғонани банд қилиб турибди. 

Валенсия – Севилья 0:0
Валенсия 
– Диего Алвес, Монтойя, Гарай, Мангаля, Тони Лато, Перес, Парехо (Санти Мина, 87), Солер, Орельяна (Нани, 80), Мунир (Жоау Канселу, 73), Дзадза.
Севилья – Рико, Мариано, Пареха, Лангле, Эскудеро, Нзонзи, Иборра, Сарабия, Васкес (Монтойя, 82), Витоло (Йоветич, 15), Корреа.
Огоҳлантиришлар: Тони Лато (22), Перес (30), Солер (50), Йоветич (65), Иборра (70).

Қолган учрашувларда қуйидаги натижалар қайд этилди:

Леганес – Эспаньол 0:1
Гол: 0:1 – 90 Баптистао.

Бетис – Эйбар 2:0
Голлар: 1:0 – 2 Мартен, 2:0 – 89 Себальос.

Гранада – Сельта 0:3 
Голлар: 0:1 – 23 Хосабед, 0:2 – 73 Диас, 0:3 – 76 Бовю.