Германия Туркия ҳукуматини мамлакатдаги барча сиёсий кучлар билан “ҳурмат руҳидаги мулоқот”га чақиради. Бу ҳақда ГФР канцлери Ангела Меркель ва ГФР ТИВ раҳбари Зигмар Габриэлнинг қўшма баёнотида айтилган.

Баёнот душанба куни ҳукумат матбуот хизмати томонидан тарқатилди. 

"Туркия халқи Туркия республикаси конституциясини ўзгартириш учун овоз бериши керак эди. Федерал ҳукумат овоз беришнинг оралиқ якунларини қабул қилади. У турк фуқароларининг бу борадаги қарорини ҳурмат қилади", - дейилади ҳужжатда.

"Овоз бериш якуни турк жамияти нақадар кучли равишда иккига бўлиниб кетганини кўрсатди. Бу мамлакат раҳбарияти ва шахсан президент (Тоййиб) Эрдўғаннинг катта мажбуриятидан далолат беради. Федерал ҳукумат Туркия ҳукумати референдумни ўтказиш бўйича қаттиқ кампаниядан сўнг, давлатдаги барча сиёсий ва жамоатчилик кучлари билан ҳурмат орқали мулоқот қилишга ҳаракат қилишини кутади", - дея таъкидланади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, Туркияда бошқарувнинг президентлик шаклига ўтиш бўйича конституциявий референдум унинг тарафдорлари ғалабаси билан якунланди. Маълумотларга кўра, улар 51,2 фоиз овоз олишган, бу эса конституциявий ислоҳотга қарши бўлганлардан 1,25 миллионга кўп дегани.