«Барселона» ҳужумчиси Неймар келгусида Бразилиянинг «Фламенго» жамоаси сафида тўп суриш истаги борлигини маълум қилди. 

«Келажакда, қачондир лиқ тўлган «Маракана» стадионида «Фламенго» либосида Либертадорес кубогида майдонга тушишни истайман», дея Неймарнинг сўзларини келтиради Esporte Interativo.

Шунингдек, Неймар собиқ жамоаси «Сантос» ҳақида ҳам фикр билдирган: «Клубдагилар мени судга берган бўлишсада, «Сантос»ни яхши кўришдам давом этмоқдаман. Баъзи менга қарши ҳаракатларнинг сабабини тушунмайман. Бу ерда бир қанча номаълум шахсларнинг тарихи ётибди».

Эслатиб ўтамиз, Неймар 2013 йилга қадар «Сантос» шарафини ҳимоя қилган ва «Барселона»га трансфер қилинганди. Шундан сўнг «Сантос» Неймар ва отасини трансфер жараёнида қаллоблик қилганликда айблаб судга мурожаат қилган.

Манба: Tribuna.Uz