Япония ҳукумати 19 май куни мамлакат парламентига махсус қонун лойиҳасини киритади. Бу император Акихитога тахтдан воз кечиш ҳамда ҳокимиятни тахт ворисига топшириш имконини беради. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар қилмоқда

Хабарларга кўра, япон ҳукумати жорий парламент сессияси якунига қадар лойиҳани тасдиқлашга умид қилмоқда. Қонун лойиҳаси бир марталик кучга эга бўлиб, 83 ёшли ҳозирги император Акихитога тегишли бўлади. У ўтган йили, мамлакат қонунчилигида бўлмаса-да, тахтни тарк этишни ирода қилган эди. 

Киодо агентлигига кўра, император ўрнини меросхўр шаҳзода Нарухито эгаллайди. Хусусан, лойиҳа тахтдан воз кечаётган император мақомини ҳамда унинг кейинги истиқоматига ҳам ойдинлик киритади.