Перуда рўй берган даҳшатли табиий офат 107 кишининг умрига зомин бўлди. Жабрланганлар сони 1,1 миллион кишидан ортади, деб хабар қилмоқда мамлакат фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш миллий маркази. 

Дастлаб 97 кишининг ҳалок бўлгани хабар қилинган эди. Экспертлар сув тошқинларини сўнгги ўн йилликдаги энг кучлиси деб айтишмоқда. Буни Тинч океанидаги "Ал-Ниньо" иқлим кўриниши келтириб чиқарган. 

Марказ баҳоларига кўра, 171 минг киши бутунлай мол-мулкидан айрилган. Табиий офатдан қисман жабрланганлар сони 955 минг кишини ташкил этади, деб хабар қилмоқда Telesur канали.