Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ўз фармони билан Ўзбекистон Судьялар олий кенгаши таркибини тасдиқлади, деб хабар бермоқда UzDaily.

Ўзбекистон Президенти фармонига кўра, Олий Мажлис Сенати Ўзбекистон Судьялар олий кенгаши раиси лавозимига Маъруф Усмоновни тайинлади.

Дилшод Орипов ва Караматжон Давлетов, Президент фармонига мувофиқ, Судьялар олий кенгаши раисининг ўринбосарлари этиб тайинланди.

Шуҳрат Аббосов, Шерзод Абдуқодиров, Жасуриддин Абдусатторов, Музаффар Аҳмедов, Толиб Бойзоқов, Раҳматулла Ғуломов, Санжар Дўсмонов, Ихтиёр Матмуродов, Одил Нормаҳматов, Сарвар Солиев ва Мирвосит Усмонов Кенгашнинг доимий аъзолари этиб тайинланган.

Хабарда айтилишича, Салом Самадов, Жамила Ниёзова, Убайдулла Мингбоев, Омонбой Оқйўлов, Исломжон Эргашхўжаев, Акромхон Бобохонов ва Ҳамдам Қаршиев Кенгашнинг жамоатчилик асосида фаолият кўрсатувчи аъзолари бўлишди.