«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Европа чемпионлар Лигасининг «Бавария»га қарши 1/4 финал жавоб учрашувида яримҳимоячи Гарет Бэйл хизматидан фойдалана олмайди. Бу ҳақда Tribuna.Uz хабар тарқатди.

Манбага кўра, уэльслик футболчи мадридликларнинг навбатдаги машғулотини ҳам ўтказиб юборди ва муҳим учрашувда майдонга туша олмайдиган бўлди.

Бэйлга оёқ мушакларининг шикастлангани ташхиси қўйилган. Олдинроқ футболчи айнан шу қисмидан жароҳат олиб, операция столига ётишга мажбур бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, испан ва немис жамоалари ўртасидаги учрашув 18 апрель куни бўлиб ўтади.