Интернетда сақоқушнинг дронга "ҳужуми" видеоси пайдо бўлди. Ушбу роликда катта қуш ва дронга кенг осмон торлик қилиб, бир-бири билан тўқнашиб кетганини кўриш мумкин. Бу видео 5 star channel томондан жойлаштирилди.

Видеода сақоқуш дронга қараб катта тезликда қатъият билан учиб келаётгани ва охир-оқибат дронга урилгани тасвирланган. Дрон билан тўқнашув қушга ҳеч қандай таъсир қилмай, у учишда давом этаверган. Бироқ кўринишича, дронга тўқнашувдан шикаст етган ва шу сабабли у айланиб кетиб, пастлашни бошлаган.