Clr Cff бренди асосчилари Адам ва Дэвид Надь қандай қилиб қаҳвани бутунлай рангсизлантиришга муваффақ бўлишгани сирини ошкор қилишмаяпти. Mashable нашри ушбу қизиқ лойиҳа ҳақидаги маълумот билан бўлишди

Асосчиларнинг сўзларига кўра, улар рангсиз қаҳвани ишлаб чиқиш учун 3 ойдан кўпроқ вақт сарфлашган. Янги маҳсулот таркиби сув ва қаҳвадан иборат бўлиб, унда ҳеч қандай консервантлар, ароматизаторлар ва стабилизаторлар йўқ. 

Мазкур лойиҳанинг қандай қабул қилинишини олдиндан айтиш қийин, лекин қандай бўлмасин, у одамларнинг эътиборини жалб қилиб келмоқда. 

Бугунги кунда Clr Cff фақат Буюк Британия ва Словакияда сотилмоқда. 200 мл'ли қаҳванинг 5 таси - тахминан 15 фунт. Британияда оддий қаҳванинг бир порцияси ўртача 2 фунтга баҳоланишини инобатга олсак, янги қаҳва нархи у қадар қиммат ҳисобланмайди.