13 апрель куни соат 14:30 атрофида Тошкент шаҳар Мирзо-Улуғбек тумани, Буюк Ипак Йўли кўчасида ҳайдовчи Олмазор туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган А.Н. «Ласетти» русумли автомобилини бошқараётиб, руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган. 

Натижада ҳайдовчи А.Н. воқеа жойида ҳалок бўлган, унинг фарзандлари - 2017 йилда туғилган А.А. касалхонада вафот этган, 2008 йилда туғилган А.Д. ҳамда бир манзилда яшовчи, 1982 йилда туғилган Э.О.лар тан жароҳати олиб, касалхонага жойлаштирилган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Матбуот бўлинмаси бошлиғи подполковник А.С.Сулаймонхўжаев хабар берди.             

Шунингдек, 14 апрель куни соат 22:30 атрофида Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Тўйтепа-Оҳангарон» автомобиль йўлининг 36-километрида Ўртачирчиқ туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган ҳайдовчи Т.Ж. «Нексия» русумли автомобилда бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Тўйтепа шаҳрида яшовчи, 1990 йилда туғилган А.Ж. бошқарувидаги «ВАЗ-2107» русумли автомобили билан тўқнашув содир этган.              

ЙТҲ натижада «НЕКСИЯ» русумли автомобиль ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган. Йўловчилари Бўка туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган П.У., Ўртачирчиқ туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган Т.К. ҳамда «ВАЗ-2107» русумли автомобиль ҳайдовчиси А.Ж.лар турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, касалхонага жойлаштирилган.