Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти Гемофилия ва қон тизими Депрессияси Марказида 17 апрель “Халқаро Гемофилия беморлари куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти хамда Тошкент шаҳар ногирон гемофилия беморлари Жамияти ташаббуси билан ташкил қилинди. 

Дастлаб гемофилия беморлари, уларнинг ота оналари, яқинлари ҳамда шифокорлар иштирокида Тошкент шаҳар ногирон гемофилия беморлари жамиятининг ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. 

Шундан сўнг касалхонада даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олиниб, улар учун дастурхон ёзилди. Анъанага кўра ўзбек миллий таоми – ош тарқатилди. Меҳрга ташна беморлар бир пиёла чой устида дилдан суҳбатлашишди.

Тошкент шахар ногирон гемофилия
беморлари Жамияти Раиси
Зафаржон Беҳбудов