АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ мадҳияси янграётган вақтда қўлини кўксига қўйиб туришни ёддан чиқариб қўйди, бироқ унинг рафиқаси Меланья унга бу ҳақда эслатди, деб хабар бермоқда CNN телеканали. 

Воқеа Оқ уйда пасхани нишонлаш вақтида юз берган.

АҚШ мадҳияси янграй бошлаганда Меланья Трамп ўғли Бэррон билан қўлларини кўксиларига қўйиб турганлар, бироқ Дональд Трамп бундай қилишни унутиб қўйган.

Шунда АҚШнинг биринчи хоними турмуш ўртоғига мадҳия вақтида ўзини қандай тутиш кераклигини чап қўли билан "оҳиста" билдириб қўйган.