Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) ҳисоблашича, Туркияда ўтказилган конституцион ислоҳотлар бўйича референдум Европа Кенгаши стандартларига мос равишда ўтмади. Бу ҳақда Associated Press хабар тарқатди.

Кузатувчилар миссиясининг қайд этишича, референдум «кампаниянинг икки томонига ҳам тенг имкониятлар яратиб берилмаган» шароитда ўтди.

«Сайловчиларга ислоҳотнинг муҳим жиҳатлари ҳақида объектив маълумотлар берилмади», —  ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси (ДИИҲБ) кузатувчилари баёнотида.

Шунингдек, сайлов комиссияси ҳақиқий бўлмаган бюллетенларни ҳам ҳисоблагани қайд этилган.

16 апрель куни Туркияда бўлиб ўтган давлат бошқарувининг президентлик шаклига ўтиш бўйича референдумда конституцияни ислоҳ қилиш тарафдорлари ғолиб чиқди.

Конституцияни ислоҳ қилиш учун фуқароларнинг 51,2 фоизи овоз берди, 48,8 фоизи бунга қарши чиқди.

Эрдўғаннинг режалари маълум