2017 йил 11 апрель куни баҳор мавсумининг сўнгги – Тошкент – Жидда йўналиши бўйича кетган ўзбекистонлик зиёратчилар умра арконларини тўлиқ бажариб, соғ-саломат қайтиб келдилар.

“Тошкент” аэропортида баҳорги мавсумдаги зиёратчиларнинг сўнгги гуруҳи дин ишлари бўйича Қўмита, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ва ўз яқинлари томонидан кутиб олинди.

Жорий йилда “Умра. Баҳор-2017” дастури доирасида Тошкент-Жидда-Тошкент йўналиши бўйича 30 та чартер рейси амалга оширилди ҳамда 5 500 нафар зиёратчи умра амалларини бажарди.

Бу йилнинг 13-29 июнь кунлари ҳам Тошкент-Жидда-Тошкент йўналиши бўйича “Ёз-2017” ёзги мавсуми дастури доирасида 6 та чартер рейсни амалга ошириш режалаштирилмоқда.