Англиялик полициячилар ўз расмий "твиттер"ида ходимларидан бири иштирокидаги ноодатий видеони тақдим этишди. Унда полициячи “Рокки” фильмидан машҳур саҳнани такрорламоқчи бўлиб, Филадельфия Бадиий музейи ёнидаги зиналардан тепага чопиб чиқмоқчи эди. У ўз уринишининг охирида қоқилиб кетган ва ўз ҳамкасблари кўз олдида “шармандали” ҳолатда йиқилган.

Видео бир неча юзлаб фойдаланувчи томонидан белгиланган. Полициячилар эса “Рокки” бўлмоқчи бўлган ходим исмини ошкор этишни исташмади.