Россиянинг Владивосток шаҳрида маст ўсмир дўстининг машинасини бошқариб, йирик йўл-транспорт ҳодисасини содир этди. У тўхтатиб қўйилган 11та машинага талофат етказди. Бу ҳақда Приморье ўлкаси ИИВБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

"ЙҲХББ ходимларининг аниқлашларича, Toyota Crown русумли транспорт воситасини бошқарган 16 ёшли ҳайдовчи уйлар орасидаги тор ҳовлида бошқарувни уддалай олмай, йўл четларига қолдирилган 8 машина билан ЙТҲ содир этган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. 11 дона автомобилга талофат етказилган", - дейилади хабарда. 

Ўтказилган экспертизанинг кўрсатишича, ўсмир бу вақтда маст бўлган. у бошқарган автомобиль эса 1991 йилда туғилган дўстига тегишли бўлган. 

"Полиция тўплаган ҳужжатлар вояга етмаганлар бўйича комиссияга юборилади. Улар қоидабузар ва унин ота-онасига таъси кўриш чоралари хусусида қарор чиқаради. Ўсмирнинг ота-онаси, шунингдек, талофат етказилган автомашиналар эгаларига етказилган зарарни қоплаб беришлари керак", - деб аниқлик киритган ИИВБда.