Жанубий Корея, Япония ва АҚШ мудофаа вазирликларининг юқори лавозимдаги мансабдор шахслари 19 апрелда Корея яриморолидаги вазият бўйича уч томонлама музокаралар ўтказадилар.

"Рёнхап" ахборот агентлигининг маълум қилишича, Токиода ўтадиган учрашувда Шимолий Кореянинг иғвогар ҳаракатларига томонларнинг жавоб ҳаракатлари муҳокама қилинади. 

16 апрелда Жанубий Корея қуролли кучлари штаблари бошлиқларининг қўшма қўмитаси Шимолий Корея томондан ракета учириш муваффақиятсиз амалга оширилганини маълум қилган. Жанубий кореялик ҳарбийларнинг маълумотларига кўра, Пхеньян Синпхо уездидан номаълум ракетани учиришга уринган, бироқ у учирилиши биланоқ портлаб кетган. Ракета тури аниқланмаган, бироқ мутахассислар бу ўрта масофаларга мўлжалланган KN-15 баллистик ракетаси бўлиши мумкинлигини тахмин қилишган.