Жанубий Корея ва АҚШ яна “фитна” ҳаракатлари рўй берса, КХДРни жазолаш ниятида. Бу ҳақда Жанубий Корея президенти вазифасини вақтинча бажарувчи, бош вазир Хван Гё Ан Сеулда Америка вице-президенти Майк Пенс билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг маълум қилди.

"Корея Республикаси ва АҚШ КХДР яна фитна ҳаракатларини амалга оширса, кучли жазоловчи чораларни қўллайди", - дея Хваннинг сўзларини келтиради Рёнхап ахборот агентлиги.

Унинг маълумотларига кўра, бош вазир шунингдек Пенс билан THAAD тизимини жойлаштириш ва ишга тушириш бўйича келишувга эришганини ҳам маълум қилди.

"Корея-Америка альянси – бу Корея ярим ороли ва Шимоли-Шарқий Осиёда тинчлик ҳамда фаровонлик учун асосдир", - дея айтиб ўтди Хван Гё Ан.

Вашингтон ва Сеул 2016 йилда Жанубий Кореяда THAAD тизимини жойлаштиришга келишиб олишганди. Бу Шимолий Корея ракеталари таҳдидига жавобан амалга оширилмоқда. Жанубий Корея мудофаа маҳкамаси маълумотига кўра, ракеталарга қарши тизим ҳаракат радиуси 200 километрдан ошмайди.

АҚШ ва Корея режалари Россия ҳамда Хитойнинг ташвишига сабаб бўлди, улар ракеталарга қарши мудофаа тизими жойлаштирилишини ракета салоҳиятларини ушлаб туриш ҳаракати билан боғлашмоқда.